Қурбонликни жонлиқни сўйиб килосига пул бериш

Ассалому алайкум! 9061-саволнинг жавобини ўқигандим. Биз ўтган йилги қурбонликни қассобдан қўчқор олиб уни сўйдириб чиққан килосига пул бергандик, энди нима қилайлик қурбонлигимиз қабул бўлмаганми, бошқаттан қурбонлик беришимиз керакми? Бу йил ҳам иншааллоҳ қурбонлик бермоқчимиз қассобдан қўйни бир кун олдин олсак бўладими нақд пулга?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўлиқ сотиб олмасдан сўйилган бўлса жонлиқ ҳали аввалги эгасининг мулкида бўлиб қурбонлик қилувчининг зиммасидан адо бўлмайди. Энди ўтган йилги қурбонлик учун ўртача бир қўйнинг қийматини фақир-мискинларга садақа қиласизлар. Бу йил тўлиқ мулкингиз қилиб олиб кейин сўйинглар. Қассобдан олдиндан сотиб олиш жоиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 13:20 | Савол-жавоблар | 153 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar