Талоқ тушишига сабабчи бўлганимизми
Ассалому алайкум! Опам турмушга чиқган оила ёмон оила бўлиб чиқди. Опамни касал бўлса даволатмади. Даволатса хам кечикиб даволатди. Натижада касали сурункали бўлди. Бир кун опам бир парча қоғозга “Мани бу ердан олиб кетинглар. Олиб кетмасаларингиз ўлиб қоламан” деб ёзиб уни кўришга борган одамдан бериб юборди. Шундан кейин биз опамни соғлигини тиклаш учун унинг оиласига аралаша бошладик. Бунинг натижасида қудалар орасида бир нечта катта жанжаллар бўлди. Шундан сўнг ота-онам опамни эри билан ажраштиришга қарор қилди. Ажрашишдан олдин тўйга олиб берилган мебеллар ва бошқа буюмларни қудалардан олиш учун тегишли жойга ариза билан мурожаат қилдик. Бизнинг энг катта хатомиз қудалардан тўйга олиб берилган мебеллар ва бошқа буюмларни олишга харакат қилганимиз. Буюмлар билан боғлиқ жанжалда опамни эри унга жахл устида бир неча марта 3 талақсан деб айтган. Шундай бўлсада хозир улар бирга яшаб келмоқда. 1 нафар фарзанди бор. Биз буюмларни олишга харакат қилмаганимизда опамга уч талоқ тушмас эди. Талоқ тушушига сабабчи бўлганимиз учун гунохкор бўлмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни айтишингизча куёв бола бир неча марта “уч талоқсан” деган бўлса биринчи айтишида опангиз билан эрини орасида никоҳ узилиб, бошқа бирга яшашга йўл қолмаган. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 13:31 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш