Боламни синглимга берсам бўладими
Ассалому алайкум! Мени синглимни мана 16 йилдирки фарзанди йўқ тирноққа зор. Лекин 5 йилча олдин битта ўғил болани чақалоқлигидан асраб олишган(бегона одамлардан олганмиз). Ҳозирда оиласи яхши куёвим билан тинч тотув яшашмоқда Алҳамдулиллаҳ. Саволим шуки синглимизга битта фарзандимизни чақалоқлик ҳолатида берсак бўладими фарзанд қилиб асраб олишга? Аёлим ҳам барча қариндош уруғлар ҳам хусусан ўзим ҳам қарши эмасман. Бу масалага динимиз қандай муносабат билдиради? Гуноҳ эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!Агар қиз фарзанд берсангиз улар боқиб олган болага ва синглингизни эрига номаҳрам бўлиб, балоғатга етганида ҳижобланиб юриши шарт бўлади. Ўғил берсангиз бўлади. Болангизни уларга берсангиз кейинчалик барибир бўлиши аниқ бўлган ишлардан, ёнингизда тарбия учун қаттиқ тегишса сизни ҳам аёлингизни ҳам қалби оғрийди. Балки кейин ҳар хил майда гаплар кўпайиб фарзанд берганларингиздан афсус қиласизлар.
Бу айтилган гаплар тажрибадан келиб чиқиб айтилди ва аксар ҳолларда бўлиб келмоқда. Аммо биринчи боқиб олган боласи балоғатга етганида синглингизга номаҳрам бўлади ва синглингиз уни олидида ҳижобланиб юриши ва номаҳрамар орасида ҳамма ҳукмларга амал қилишлари шарт бўлади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 13:42 | Савол-жавоблар | 176 | Оила ва турмуш