Буюртма бериш

Ассалому алайкум! Доска ишлаб чиқарувчи билан гаплашдим. 12 та доска буюртма бердим. Доска ишлаб чиқарувчи доскаларни видеосини ташлади. Фақат доскаларнинг бир айбига эътибор бермабман. Доскалар нур қайтарадиган экан. Ялтирар экан. Бизнинг ўқув хоналаримизга нур қайтарувчи доскалар олиш хато. Синф хоналаримизда ҳар бирида қарийб 10 га яқин лампалар бор. Бу дарс сифатига таъсир қилади. Ёзув кўринмай қолади, досканинг нур қайтариши ҳисобига. Саволим: буюртма қилган доскаларимни олмасам ҳам бўладими? Доскаларнинг айнан нур қайтариши хусусияти учун. Ваъда бериб бажармаслик мунофиқлик аломатидан. Шундан қўрқяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Айбли бўлса олмасликка ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

26 Август 2023, 07:53 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar