Дўкончи адашиб кам олиб қолган

Ассалому алайкум! Ман тахминан 1 ҳафта олдин адам билан бектопи бозорига тушиб нарсалар сотиб олдик. Шу жумладан 5та лампочка ҳам сотиб олдик. Кейин уйга келаётган пайтимизда адам манга 4та лампочкани пулини берганларини айтиб қолдилар. Кейин пулини ҳисоблаб чиқсак сотувчи адашиб кетган экан яни 5та лампочкани 4та лампочкани пулига бериб юборибди. Кейин адамга қайтиб бориб рози қилиш керак дедим. Кейин адам сотиб олаётган пайтда бўлганда берардим дедилар. Агар сотувчини ҳаққи поймол бўлган бўлса мени ҳам бўйнимдами ёки фақат адамни бўйниларидами? Мен нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаққини адо қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 15:09 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar