Хотиржам бўлмаяпти

Ассалому алайкум! Сайтнинг Тeлeграмдаги каналига анчадан бери аъзоман ва бу канал шу вақт ичида манга кўп нарсаларни ўргатди. Ўзим ўрта таълим муассасасида ўқийман. У ердаги ман жудаям ҳурмат қиладиган устозим бу каналга аъзо эканлигимдан хабар топгач мандан хавотир олиб бу канални тарк этишимни илтимос қилябдилар. Устозимнинг фикрича, таълим муассасида кимдир телефонимни текшириб қолсаю, бу канални кўрса бу ман учун муаммо боларкан. Ман устозга бу канал расмий эканлигини, хеч қандай муаммо бўлмаслигини тушунтиришга уринсамда, барибир хавотирлари аримади. Илтимос, телеграмдаги каналингизга бу канал расмий эканлигига, расман бундан ҳамма бирдек фойдаланиши мумкинлигига билан аник ойдинлик киритадиган жавоб жойлаштиринглар. Шунда ўша жавобни устозимга кўрсатаман. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Устозингиз нотўғри ташвиқот қилибди. Ҳукумат аъзолари вилоят имомларининг мажлисларида имомлар интернетга уланадиган телефонлар олиб, “Зикр аҳлидан сўранг” каналига уланишлари ва ундаги масалаларни ўрганиб халққа татбиқ қилишларини талаб қилган. Ўша талаблар ичида имомлар мактабларга бориб талабаларга етказишлари ҳам киритилган. Каналдаги савол жавоблар расмий сайтимиз бўлмиш savollar.islom.uz дан олинади. Сайтнинг “uz” доменида бўлганининг ўзи рўйхатдан ўтиб давлат томонидан рухсат берилганлиги шунингдек расмийлигининг ҳам аломатидир. Каналда қўйиладиган туркум медиа махсулотларнинг аксари эса расмий дўконимиз Ҳилол-нашрда сотувга чиққан, лицензияланган дисклардаги аудио ва видеолардир. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 17:37 | Савол-жавоблар | 153 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar