Тахоратли холда бола эмизиш
Ассалому алайкум! Ин шаа Аллоҳ, якинда келин килмокчиман. Аввалдан ният килиб юрардим, набираларимми Ал-Бухорий, Ғаззолий каби буюк инсонлар бўлишини. Уларни хаётини ўқиб ўрганиш натижасида билдимки, она тарбияси катта рол ўйнаган экан. Яъни бетахорат эмизмаган экан оналари. Ин шаа Аллоҳ келинимга қўлимдан келгунча ёрдам бераман. Барчамиззи охиратимиз учун арзийди, албатта. Келин нифос ва хайзли холатда қандай тахоратли бўлиб бола эмизиши мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз эмизмаслик деганда, ҳайз ва нифос бўлмасдан таҳоратга имкон бўлганда назарда тутилган. Фақат бу билан болалар буюк олим бўлиб етишмайди. Бу энг охирги ишлар ҳисобланади. Сиз аввало келиннинг диёнатли ва ахлоқлигини топишга ҳаракат қилинг. Ўғлингиз ҳам ўша келинга муносиб бўлишини таъминланг. Уламолар “Жунуб ҳолатда болани эмизиш керак бўлиб қолса бола эмадиган жойини ювиб эмизса бўлади” деганлар. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 15:30 | Савол-жавоблар | 180 | Аёлларга оид масалалар