Гунох иш қилиб қўйдим
Ассалому алайкум! Мен ҳозирги кунда ўқитувчилик касбида ишлайман Алҳамдулиллаҳ намоз ҳам ўқийман бироқ яқинда бир зино иш қилиб қўйдим. Бундан дадам хабар топиб жуда қаттиқ ранжидилар рости энди умуман зино қилмайман аммо дадамга оқ бўлиб қолдим мен буни билиб турибман. Энди мен Жаханнамга тушиб қолмайманми? Мен 23 ёшдаман, ҳали уйланмаганмвн. Мен юқоридаги ишларим билан фосиқ ёки мунофиқ бўлиб қолмадимми? Чунки, Аллоҳни таниган ҳолимда катта гунохлар содир этдим! Деярли ҳар куни истиғфор айтаман... Баъзан 1000марта ва ундан ҳам кўп. Менга нажот йўли беркилиб қолишидан хавотирдаман. Аллоҳни кўп зикр қилишга ҳаракат қиляпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилинг, Аллоҳдан гуноҳингизни кечишини сўраб дуо қилинг. Истиғфорда бардавом бўлинг. Шариатга қатъий амал қилинг. Отангизни кўнгли кўтариладиган ишларни қилиб дуоларини олиб кечирим сўраб розиликларини олинг. Тезроқ уйланишга ҳаракат қилинг. Фосиқ, мунофиқ бўлмаслигингиз ва жаҳаннамга тушмаслигингиз Аллоҳнинг марҳамати ва қиладиган амалларингизга боғлиқ. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 16:46 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш