Аёллар намозда қулоқ қоқиши

Ассалому алайкум! Бир аёл намоз ўқиётканларида, хар рукъу ва саждадан олдин қулоқ қоққанларини кўрдим. Бу қанчалар тўғри? Ва Яна пешин, аср ўқишта ният қилмасаканлар. "Тахорат олиб намоз ўқийман деб холис ниятда жойнамозга турвоман. Ниятим Аллоҳга аён" дидилар. Жойнамозга туриб Аллоҳу Акбар диб намоз бошлаверарканлар. Шундай қилишлари жойизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол у аёл намознинг ҳукмларни билмас. Ҳанафий мазҳабида ундай қилинмайди. Ниятнинг асли қалбда бўлади, одамлар қалби дунё билан бўлиб кетгани учун тил билан ҳам таъкидлаш учун тил билан айтишни уламолар жорий қилганлар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 17:19 | Савол-жавоблар | 161 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar