Махфий қироат
Ассалому алайкум! Соғ омонмисизлар яхшилар. Мен бир йилдан бери 5 маҳал намоз ўқийман. Маҳфий ва Жаҳрий намозларни биламан деб юрардим. Мен Пешин ва Аср намозларининг фарзларини махфий ўқийман яъни бошидан охиригача. Яқинда дадам Пешин ва Асрнинг фарзларида Такбир, Самиаллоҳу лиман ҳамидаҳ, салом кабиларни Жаҳрий айтиш керак экан деб қолдилар. Мен эса йўқ менимча якка тартибда ўқилса ҳаммасини маҳфий ўқийди, жамоат намозида эса имом шуларни жаҳрий айтади дедим. Мен Пешин ва Асрни Фарзларини бошидан охиригача маҳфий ўқийман. Қайси бири тўғри? Бошидан охиригача маҳфий ўқишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқувчи якка ўзи фарз намоз ўқиса такбирларни жаҳрий ёки махфий айтиши ихтиёрий бўлади, имом бўладиган бўлса дадангиз айтгандай жаҳрий айтади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 19:08 | Савол-жавоблар | 182 | Намоз