Аттаҳийят (ташаҳҳуд) дуоси тарихи

Ассалому алайкум! Абдуллоҳ домлани бир марузасида айтилдики, Меърож воқеасида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил А. С. ҳамроҳлигида еттинчи осмонга чиқади шу ерда Жаброил А. С. буёғига ўта олмаслигини айтгандан сўнг, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғиз ўзи олий Иллийинга чиқадилар. У ерда олтин сўрида ўтирганларида «сизга Аллоҳ салом юборди жавоб қайтаринг» дейилганда. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам «Аттаҳиййаату лиллааҳи вассаловаату воттоййибаат»- дейди. Аллоҳ пайғамбаримиз алайҳиссаломга «Ассалааму алайкаа аййуҳан набиййу ва роҳматиллооҳи ва баракаатуҳ» дейди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Ассалааму алайнаа ва алаа ибаадилла ҳис-солиҳийн» деганда Жаброил А. С. «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ» дейди. Илмим камлиги сабаб тушунмаганим Жаброил А. С. Олий иллийинга чиқмаган бўлса аттаҳҳиййат дуосидаги калимани қачон айтган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ривоят топилмади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 19:30 | Савол-жавоблар | 178 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar