Мусофирни жума намозига бориши

Ассалому алайкум! Мен хозир Россияда Санкт-Петербург шахридаман Мусофирман Жума намозига боролмаяпман дадам Россия фуқороси рухсат бермаяпди мусофир давлатда бўлганимиз учун нимага деб сўрасам миллитция рўйхатга олади бу ер санга Ўзбекистон эмас. Сен мусофирсан жумага бормай уйда пешинни адо этавер деб гапида туряпди. Нима қилсам бўлади? Қазо намозларимни хуфтон намозида кейин адо этсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўн беш кеча кундуздан узоқ туришни ният қилган одам мусофир бўлмайди. Жумага бориш Аллоҳ вожиб ҳисобланади. Уни шаръий узрсиз тарк қилиш мумкин эмас. Отангиз бунга тўсқинлик қилишлари мумкин эмас. Рўйхатга олиши бу узр бўла олмайди. Отангизни гаплари тўғри бўлганда, буни ҳамма жумага келадиган намозхонлар билган ва сизнинг ҳам хабарингиз бўлар эди. Жумага бормасангиз гуноҳкор бўласиз. Отангизга айтмай, рухсат сўрамай боришингиз керак.2) Ҳа, бўлади. Қазо намозларингизни намоз ўқишдан қайтарилган уч вақтдан бошқа ҳамма вақт ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 19:41 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar