Ҳасан Басрийнинг гаплари

Ассалому алайкум! «Қуръонни қайта-қайта ўқидим, 90 жойида Аллоҳ ризққа кафил эканини, фақат бир жойида шайтон инсонни фақирлик билан қўрқитиши ҳақида ўқидим. Надоматлар бўлсинки, одамлар Роббисининг 90 ваъдасини унутиб, шайтоннинг бир ёлғонига алданади...» Ҳасан Басрий раҳматуллоҳу алайҳ этган эканлар шуни, шу ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом Қуртубий тафсирларида Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг шундай деганларини ривоят қилганлар:
 "Қуръоннинг тўқсон ерида: Аллоҳ таоло ризқларни тақдир қилиб яратганларига кафолатини берганини ўқидим. Шунингдек бир ерида: "Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади (қўрқитади)"("Бақара" сураси, 268-оят), деганини ўқидим. Биз Ростгўйнинг гапига тўқсон ерга шубҳаландик ва ёлғончининг бир ердаги гапи ишондик". Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 16:46 | Савол-жавоблар | 191 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar