Ваъдам сабаб айтмасам гуноҳкор бўлмайманми?

Ассалому алайкум! 1) Менга бир йигит совчи қўйган эди. Мен унга уйдагилар рози бўлсалар қарши эмаслигимни айтган эдим. Унинг никоҳида бир аёли бор экан. У аёл бизни уйимизга келганида уйда дадамлар бор эдилар. Дадамларга бор гапни айтган ва дадамлар мени у болага ҳеч нарса демаслик шарти билан ўша аёл билан учраштириб ҳақуқатни эшит дедилар ва дадам рози бўлмадилар деб айт дедилар. Гап шундаки у аёлнинг айтишича эри унга агар менга никоҳлари ҳақида нимадир айтса учталоқ қилишини айтган экан. У аёл бу ишни қилди. Билишимча уларни ўртасига талоқ тушган. Улар учун зинога йўл очилган бўлсаю у бола мендан ҳақиқатни сўраса мен дадамларга берган вадам сабаб айтмасам улар зино қилишса шерик бўлиб қолмайманми? Илтимос менга маслаҳат беринглар. Ростини айтинг деб сўрагандаям мен айтмадим. Қиёматда уларни гуноҳларига шерик бўлиб қолишдан қўрқаман. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. 2) яқинда тери касаллиги сабаб шифокор менга кунда 2 марта дизинфексиялаб кн баданимни ҳамма жойига маз суришни буюрди. Дизинфексия воситаларида одатда спирт бўлади. Бир ҳафта ювинмаслигимни ҳам айтган. Ҳамма жойимга спирт теккани ҳолатда таҳорат қилиб намоз ўқишим қанчалик тўғри? Мен нима қилай? Намозларим нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). "Уч талоқ қиламан" дейиш билан талоқ тушмаган. 2). Спирт нажосат эмас, намозга монелик қилмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 21:40 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar