Ижарага уй олиб ижарага бериш

Ассалому алайкум! Қилаётган ишингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Савол ижарага уй олиб ижарага берса бўладими? Уй эгаси билмасачи? Телеграмдаги каналига хам жойласангизлар кўпчиликка фойдаси тегарди. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уйнинг эгасига билдирмасдан ижарага олган уйни бошқаларга ижарага бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar