Гунохларни энг тез ювилиши

Ассалому алайкум! Маълум-ки хар-бир мумин киши гунохларини тез ювилишидан умид қилади. Агар мен гунохларимни тез ювилиши хохласам насух тавба ва ундан сўнг нима қилсам бутунлай ювилишига кифоя қилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонлик ортидан яхшилик қил. Уни ювади. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил!” деганлар. Бундан бошқа кўплаб ҳадисларда бу каби амаллар айтилган. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 21:51 | Савол-жавоблар | 182 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar