Ота она ўртасидаги муамолар

Ассалому алайкум! Дадам кўпинча уйда жанжал қиладилар биз уйдамаслигимизда онамни қаттиқ урган эканлар онам буни бизга айтмагандилар кейин билиб қолдим. Отам кўпинча онамни ўтиб кетган оналари номидан сўкиб ҳақорат қиладилар. Устозлар мен буларни билганимдан сўнг нафақат мени балки акам ва синглимнинг ҳам дадамга меҳри юқолган мени 1). Қандай қилиб дадамни ўзгартира оламан ёрдам беринглар илтимос, дадамга дин ҳақида айтсам базида ширк сўзларни ишлатадилар. 2). Шу сўзларни айтишкарига мен сабабчи бўлиб уларни ҳам ўзимни ҳам гуноҳкор қилиб қуймаябманни? 3). Бизни оилада шу жанжаллар туфайли акам билан дадамнинг ўрталарида совуқчилик бор. Уларни қандай қилиб бир бирларига меҳр уйгатиш мумкин? 4). Базан дадамнинг бу ҳаракатларидан кейин мен ҳам укарга бақириб юборишдан дадамни ҳафа қилиб қўйишдан қўрқаман. Илтимос устозлар тўғри йўл кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Аввало барча иш Аллоҳнинг қўлидадир. Биз бандалар у зотдан ёрдам сўраб, сабабларин қоим қилишга буюрилганмиз. Натижа эса у Зотнинг ўзига ҳавола. Сизнинг ҳолатингиз сиз учун берилган бир синовдир. Ота-онага ҳар қандай ҳолатда ҳам гўзал муносабатда бўлиш даркор. Уларга озор беришдан, дилини оғритишдан сақланиш керак. Модомики гуноҳ-маъсиятга буюрмаётган экан айтганларини бажариш керак. Шу билан бирга мункар ишни кўрганда муносиб услубда бундан қайтариш ҳам лозим. Отангизни хулқи ёмон бўлса у кишига сўзи ўтадиган қариндошлар, дўстлари, ёши улуғ аҳли илмлардан ёрдам олинг.2). Отангиз айтаётган сўз ширк деб ўзингизча хулоса чиқарманг.3-4). Ота-онанинг ҳурматини жойига қўйинглар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 22:02 | Савол-жавоблар | 183 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar