Эрли аёлга кўнгил қўйиш

Ассалому алайкум! Бир дўстим эрли аёлни севиб қолибди(Астағфриллоҳ). Айтишича аёл жуда яхши, эри эса жуда жахлдор, хотинини қадрига етмайдиган, деярли хар куни уриб сўкадиган экан. Агар аёл ҳам дўстимга кўнгил қўйиб ўз эридан ажрашса, дўстим ўша аёлга уйланса қандай бўларкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша дўстингизни онасини, опа-сингилларини ўшандай қилишганида билади. Келажакда кимгадир уйланса хотинини ҳам ўшандай қилишганида билади. Аллоҳдан қўрқсин. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 15:30 | Савол-жавоблар | 143 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar