Молиявий қарз
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда айрим банклар томонидан жисмоний шахсларга маълум бир маблағни ойлик иш хақидан ойма-ой ушлаб қолиш шарти билан, фоизсиз маълум муддатга пластик карточкага ўтқазиб беради. Мисол учун ўтказилган маблағ 12 млн сўм бўлса, бир йил давомида ойма-ой қайтариладиган маблағ 1 млн сўм ва натижада жами қайтариладиган маблағ 12 млн. Банк ажратган пулни жисмоний шахс хохлаган жойида эмас фақатгина банк билан келишуви бор дўконлар(маиший техника дўконлари)да харидни амалга оширса бўлади. Жисмоний шахс ушбу дўконларга борганда улар товарларни бу шахсга одатдагидан қимматроқ нархга сотишади. Қимматроқ нархга сотишини сабаби банк билан дўконнинг келишуви. Шу хизматдан фойдаланиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дўконлар насияга қимматроққа жоиз. Аммо бошқа дўкондаги нархлардан нақдга сотса қимматга сотишга ҳаққи йўқ. Дўкон эгалари карта чиқарган банкка даллолик қилгани учун ўзининг фойдасидан бериши жоиз. Аммо ўша фойдани пластик олган кишиларни бўйнига юклаб қўйиши жоиз эмас. Гўёки банк берган қарзининг фоизини дўкон эгалари ундириб берган бўлиб қоладилар холос. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 22:23 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат