Совуқ сув бўлатуриб таяммум қилиш
Ассалому алайкум! 1). Кўчада курьер бўлиб ишлаб соғлом ва бемор бўлмаган одам, намоз вақти қадалиб турса, олдида тахоратга яроқлик бўлган кўл ёки сохил бўлсада, лекин ўта совуқ бўлса таяммум қилса бўладими? 2) Таяммумни тошда қилса мумкинлигини биламиз, лекин ўзи тошдан бўлсада декор учун ясатилган юмолоқ тошда қилсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар саломатликка оғир зарар келтирадиган бўлса (яъни бирор аъзо ҳалок бўладиган ёки ўзи ҳалок бўладиган даражада бўлса) жоиз. Лекин ҳозир 21-аср, битта таҳоратга етадиган сувни ҳар қандай жойдан топса бўладику.2). Таяммум киладиган нарса асл ҳолида қолган бўлса бўлади, аммо шакл бериб уни устини силлиқлаб ўзгартирилган бўлса чанги бўлмаса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 23:29 | Савол-жавоблар | 169 | Ибодатлар