Систит касаллигим бор
Ассалому алайкум! Устозлар мен 2 йилдан бери бомдод намозини ўқийман энди беш маҳал намоз ўқиш ниятидаман лекин сурункали систит касаллигим бор айниқса шу бир йил давомида жудаям қайталаниб азоб беряпти жудаям кўп даволандим вохтинча тузаламан лекин қайта бўлавераман шифокорларни айтишича манга кўп ювиниш мумкин эмас экан лекин ман намоз ўқишни хохлайман кимдир беш вақт намоз ўқийман деса жудаям ҳавас қиламан худдики ман бир нарсадан қолиб кетаётгандай типирчилаб нотинч бўламан ичим қандайдир ғалати бўлади ҳар тонг намозимда Аллоҳимдан дардимга шифо беришини манга ҳам беш маҳал намозни насиб этишини илтижо қилиб сўрайман мен бир маҳалгина бўлсаям ўқиётган намозимни тарк этишни беш маҳал намоз савобидан бебаҳра қолишни истамайман илтимос менга маслаҳат беринглар нима қилай маслаҳатигиз ман учун жуда жуда муҳим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўп ювинмасдан таҳорат қилиб намозларни ўқийверинг. Намозни тарк қилишга узр йўқ. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 00:01 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўп ювинмасдан таҳорат қилиб намозларни ўқийверинг. Намозни тарк қилишга узр йўқ. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 00:01 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз