Бизнес-тренингчилар
Ассалому алайкум! Ҳозирда бизнес-тренингчилар анча кўпайиб кетди. Уларнинг аксарияти ҳадисдан, оятлардан гапириб ижтимоий тармоққа жойлаяпти. Лекин, бир ойлик бизнес-тренингида қатнашиш пули отни калласидек. Айни шулар ҳақида динимиз нима дейди? Ҳар бир ишни мутахассислари қилгани керак эмасми? Иккинчи саволим: баъзи бир ривоятларда бир одам фалон ишни қилган экан жаннатга кирибди, фалон ишни тарк қилгани учун Аллоҳ уни жазоламапти деб эшитиб қоламиз. Айтингчи булар шунчаки ибрат учунми, ахир Аллоҳнинг каломи, расулининг ҳадиси биз учун асосий манба эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бориб кўрмаганмиз. Ахлоқ ва одобга оид масалаларда тўғри ривоят ва ҳадислардан фойдаланиш жоиз. Ҳозир пул учун ҳаттоки шариат илмлари ҳам оёқ ости қилинган ҳолатлар бор. Ривоятларни санади саҳиҳи бўлса, кейин олинади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 00:01 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар