Жория
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар бир савол жуда ўйлантиради қадимда жорияларга никоҳсиз яқинлик руҳсат этилганми? Бир қадимги исломи сериал кўрдим, унда 100 тадан ортиқ жорияси бор, асосан қизлар олиб келинган жориялар бор уларни олдига бир марта кириб кейин эсидан ҳам чиқиб кетвотти оқибатда жориялар бир бирлари билан урушиб ўлдиришгача боришди. Ахир ислом гўзаллик ва поклик устига қурилганку, у одам аёлларга зулм қилмаяптими? Баъзи илмлилардан сўрасам у одамда гуноҳ йўқ дейишвотти. Ислом бунақа дағал эмаску?! Бу сериални исломдан тўлиқ хабари йўқ одам кўрса исломни ёмон кўриб қоладику.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бу бутун оламга тарқалган ҳолат эди. Ислом бунга ароқни ҳаром қилишидаги каби муомалани қилди. Ароқни ҳаром бўлиш тартибига қарасангиз, у уч босқичдан иборат бўлди. Биринчи фойдаси ҳам зарари ҳам бор – дейилди. Кейин маст ҳолатда намозга яқинлашманглар – дейилди. Охирги босқичда мутлоқ ҳаром қилди. Қул ва чўрилик борасид ҳам Ислом шу йўлни тутди. Чўри ва қулларни мақомини кўтарди. Уларни уришдан қайтарди, илм ўргатиб никоҳлаб олувчиларга икки баробар савоб берилиши айтилди. Ҳар бир жиноят учун қилинадиган каффоратга уларни озод қилишни вожиб қилинди, кейин ҳожаси нима еса ўшани еб, нима кийса ўшани кийиши тавсия қилинди. Уларни уйлана олмаётган қулларга никоҳлаб бериш ва никоҳланган чўриларга бегоналарни яқинлик қилмаслиги жойрий қилинди. Хуллас уларни ҳур ва ўзгалар билан тенг шароитда яшашни қандай йўл бўлса ҳаммаси жорий қилинди. Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ саккизтагина саҳобийларнинг озод қилган қулларини зикр қилиб қирқ мингтага етганини айтганлар. Қолган саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг озод қилганларини тасаввур қилиб олаверинг. Сценариялар одатда тўқилади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:56 | Савол-жавоблар | 146 | Сийрат ва тарих