Аллоҳнинг аршининг соясидан умид
Ассалому алайкум! Ҳозирда кўп одамларда гуноҳга берилиш бор, айниқса ўсмир ёшидаги йигитларда фаҳшга, кўз зиносига беришилиш бор.1) Ҳозирда турли-ҳил қурилмалардан фаҳш, ва порнографик медиа материлларни топиш қийин бўлмай қолган, айтингларчи реал ҳаётдаги кўзи зиноси бора бора катта зинога олиб борганлиги учун ман этилганми? Юқорида айтилган қурилмалар орқали кўрилган кадрлар натижасида катта зино қилиш хафи борлиги учун таъқиқланганми? 2) Ёшим 15да. Мен бир маълумот кўрдим: Агарда бир чиройли аёл эркакга зино таклифини берса, эркак Аллоҳ учун уни рад этса улкан жасорат кўрсатган бўлар экан. Биламизки ҳар бир харомдан тийилиш фарз, фарзни адо этган киши савобга эга бўлади. Саволим шундан иборатки: Аксар инсонларда гуноҳга берилиш ёшлигида бўлади, агарда ҳамма шароитлар бўлиб туриб, йуқорида айтилган фаҳшдан гуноҳдан тийилса, улкан жасорат кўрсатган бўладими? Фарз амални бажаргани учун бу ҳам ибодат ўрнида бўлиб, қийин бўлгани учун жуда кам сонли одамларнинг жасорати етган ишни қилгани учун Аллоҳнинг аршининг соясидан умид қилса бўладими? Ҳатоларим бўлса узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Номаҳрамларга шаҳват назари билан қараш ҳаром қилингандир. Бунинг ҳикматларидан бири - зинонинг олдини олиш.2). Аллоҳ таоло бу дунёни имтиҳон учун яратган ва барчага ўзига хос синовлар юборгандир. Гуноҳнинг шиддатига кўра унинг жазоси ҳам катта бўлганидек, ундан тийилганлар учун савоб ҳам шундай улуғ бўлади. Ҳадиси шарифларда ёшлигида Аллоҳнинг ибодатида қоим бўлиб, ҳаромдан четланиб, ҳалолни истаб ўсган киши учун қиёмат куни аршнинг сояси остидан жой берилиши ваъда қилинган. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ: الْإِمَامُ الْعَادِلُ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ، وَرَجُلَانِ تَحَابَّا فِي اللهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ فَأَخْفَى حَتَّى لَا تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أبَا دَاوُدَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло етти кишини Ўз соясидан бошқа соя йўқ Кунда соясига олур: одил имом, ўз Роббиси ибодатида ўсган ёш, қалби масжидларга боғлиқ киши, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши, мансаб ва ҳусн-жамол эгаси бўлган аёл ўзига чақирганда «Мен Аллоҳдан қўрқаман» деган одам, садақани махфий қилиб, ҳатто ўнг қўли қилган садақани чап қўли билмай қолган одам ва холи қолиб, Аллоҳни эслаганда кўзидан ёш оққан одам», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 00:33 | Савол-жавоблар | 161 | Ҳалол ва ҳаром