Ⱪӯшиб бериш масаласи

Ассалому алайкум!Мен акционерлик жамиятида, катта корхонада ишлайман. Бизга овқатланиш учун 9600 сo‘млик талон берилади яна бир тоифа ишчиларга 2000 сo‘млик талон берилади. Биз икки киши яъни 9600 сo‘млик ва 2000 сo‘млик талонларни қo‘шиб 11600 сo‘млик овқат олиб икки киши оқатланамиз, шунда хисобчи бизга таниш – билиш қилиб яна қo‘шимча егулик қo‘шиб беради, биз хисобчига 11600 дан ортгани керак эмас, 11600 етса қo‘шиб беринг  деганимизда етади дейди. Лекин биз o‘зимизча хисоблаб кo‘рсак етмайди. Овқатланиш жойи ҳам у ерда ишлайдиганлар ҳам биз ҳам бир корхонанинг ишчиларимиз. Шу қo‘шиб берган нарсаси бизга халолми? Ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Корхона эгаси рози бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:23 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar