Пиво сотиш
Ассалому алайкум! Мен ресторанда ишлайман у ерда пиво сотаман. У ерда пиводан тушган пулни олмайман, ойлигимни фастфуддан тушган дароматдан беришади. Пиво меники эмас, шунингдек ундан келган пулга хам шерикчилигим йўқ. Ойлигим яхши ва менга пул зарурлиги туфайли нима қилишни билмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга берилган пул қаерда келганига боғлиқ эмас, балки сиз нима қилганингизга берилишига боғлиқ. Сиз шариат ҳаром қилган нарсани сотганингиздан кейин олган пулингиз ҳам ҳаром бўлади. Бошқа иш топинг. Ҳадисда маст қилувчи ичимликка алоқадор ўн тоифа киши лаънатланган: عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳалол ва ҳаром