Мусофирнинг овқатланиши

Ассалому алайкум! Мен ўқишга Европага келгандим, келганимга 2 ой бўлди, лекин мени битта савол шу кунларда жуда қийнаябти, шу ердаги мусулмон таниш инсонлардан сўрасак, бир хиллари кўчадан товуқ, мол гўштини ейиш харом чунки бебисмоллох сўйилади дейшди. Бисмиллох айтиб сўйилган гўшнигина ейиш мумкун дейшди. Яна бирхиллари эса, ейиш мумкун фақат Бисмиллох деп ейиш керак дейшти. Фикрлар икки тарафка бўлинди, аниқ бир қарорга келолмастан сўраб аниқлаштириб олмоқчи эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гўшт сўйилганда тасмия айтилмаган бўлса ҳаромдир. Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади: وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝ 121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 00:55 | Савол-жавоблар | 132 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar