Тиббиётда хато қилиб одам ўлса

Ассалому алайкум! Мени Бир нечта нарса кийнаб келмокда. Мен тиббиёт олийгохида укиман. Саволларим куйдагича: Мен битта икта машхур врачларни кузатдим: биографиясини укидим, киноларини курдим. Уларнинг муваффокиятлари сезирарли даражада куп, лекин шу уринда уларда беморларининг улим сони, муваффакиятсизликлари хам асло Кам эмас. Айнан шу учун: хатоларини устида ишлагани учун хам улар машхур деб хисоблайман. Докторлар хам инсон. Инсон эса хато килади, бунга унинг мойинлиги бор. Гап шундаки мен хам донги кетган врач буламан, Ин ша Аллах. Демак мендахам беморларимнинг улим холарлари Оз булса хам булади. Базида мени хатойим билан беморлар куз юмуши мумкин, базида эса бунга мени мутлако алокам бумаслиги мумкин( агар бемор хасталикни даволаб булмас даврларида менга мурожат килса). Шунда агар бемор мени хатойим сабаб жон таслим килса, мен гунохимни кандай ювишим мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оператция ва даволаш жараёнидаги хатолар ҳар хил бўлади шунга қараб ҳукм чиқарилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу ҳолда умумий жавоб айтиш қийин. Айбингиз билан ўлдириб қўйсангиз шариат ҳукми бўйича хунини тўлайсиз. Битта одамнинг хуни таҳминан юз минг доллар. “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Хато қатл ва унинг ҳукмлари.
Хато қатл амалдаги ёки қасддаги хато туфайли бўлади. Мўлжалга отганда одамга тегиб кетиши, ов ёки ҳарбий деб отса, мусулмон чиқиши каби. Шунингдек, хатонинг ўрнига ўтадиган нарсалар билан бўлади. Мисол учун, ухлаб ётган одам бошқанинг устига қулаб тушиб, ўлдириб қўйса, хато қатл бўлади. Хато қатлда каффорат ва оқилага дия бор.
Бу қатлнинг ҳукми ҳам албатта, аниқ далилларга асосланган.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида: وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ أَن يَقْتُلَ مُؤْمِنًا إِلاَّ خَطَئًا وَمَن قَتَلَ مُؤْمِنًا خَطَئًا فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُّؤْمِنَةٍ وَدِيَةٌ مُّسَلَّمَةٌ إِلَى أَهْلِهِ إِلاَّ أَن يَصَّدَّقُواْ  «Мўмин мўминни ўлдириши мумкин эмас. Фақат янглишиб (ўлдирса, мустасно). Кимки мўминни янглишиб ўлдириб қўйса, бас, унга бир мўмин қулни озод қилиш ва (ўлганнинг) аҳлига тақдим этиладиган хун (вожибдир)», деган (92-оят). عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: فِي دِيَةِ الْخَطَإِ، عِشْرُونَ حِقَّةً، وَعِشْرُونَ جَذَعَةً، وَعِشْرُونَ بِنْتَ مَخَاضٍ، وَعِشْرُونَ بِنْتَ لَبُونٍ، وَعِشْرُونَ بَنِي مَخَاضٍ ذُكُوراً . رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ   Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хато туфайли одам ўлдиришнинг хунига йигирмата ҳиққа (уч ёшли урғочи туя), йигирмата жазаъа (беш ёшли урғочи туя), йигирмата бинти махоз (бир ёшли урғочи туя), йигирмата бинти лабун (икки ёшли урғочи туя) ва йигирмата бану махоз (бир ёшли эркак туя)», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: مَنْ قُتِلَ فِي عِمِّيَّا فِي رَمْيٍ، يَكُونُ بَيْنَهُمْ بِحِجَارَةٍ، أَوْ بِالسِّيَاطِ، أَوْ ضَرْبٍ بِعَصًا، فَهُوَ خَطَأٌ، وَعَقْلُهُ عَقْلُ الْخَطَإِ، وَمَنْ قُتِلَ عَمْدًا، فَهُوَ قَوَدٌ، وَمَنْ حَالَ دُونَهُ، فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ وَغَضَبُهُ، لَا يُقْبَلُ مِنْهُ صَرْفٌ وَلَا عَدْلٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ  Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тўс-тўполон ичида ўзаро тош отиш, қамчи ёки асо билан уриш асносида қатл этилса, хато ҳисобланади. Унинг хуни хатонинг хунидир. Ким қасддан ўлдирилса, қасос олинади. Ким буни тўсмоқчи бўлиб низо қилса, унга Аллоҳнинг лаънати ва ғазаби бўлур, ундан фарз ҳам, нафл ҳам қабул қилинмас», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Оммавий тўполонларда ўлган одамлар хато туфайли ўлдирилганлар қаторига кирадилар. Унда кўпчилик аралашиб кетиб, ким-кимни урганини билиб бўлмай қолса, уриш эса тош отиш, қамчи ёки асо билан бўлса, шу ҳукм чиқарилади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 01:06 | Савол-жавоблар | 199 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar