Хайз вақтда маййит олдига кириш

Ассалому алайкум! Бир танишим илтимоси билан савол йуллаяпман. Аёл киши экспертизада ишлайди, майитлар келганида ювуб кафанлайди, шериги татилга чиққанида бир ўзи (олий малумотлилардан) (ёрдамчилари бўлади) ишлайди, ювишда ўзи бош бўлмаса бўлмайди. Хайз вақтида хам ювишда иштирок этса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз ва нифос вақтида аёллар маййит ювишмайди, чунки бу макруҳ ҳисобланади. Ўзи бевосита ювмасдан, бош бўлиб ўргатиб турса бўлади. Аммо ҳайздаги аёлдан бошқа ювувчи топилмаса, ювади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 01:39 | Савол-жавоблар | 182 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar