Аёллар тўпланиб чойхонада ўтириши

Ассалому алайкум! Биз қизлар овқатланиш учун албатта спиртли ичимликлар йўқ чойхонага кирамиз. Алохида кабинага ўтирамиз. Шу мумкинми? Бир киши бизни бу ишимизни қоралаяпти. Уйда ўтиринглар деяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа тўғри, аёллар заруратсиз бу каби жойларга боришлари тўғри эмас. Аёллар уйларида ўтирганлари яхши. Ҳатто аёллар намозларини ҳам ичкарида ўқиганлари афзал. عن عبدِ اللهِ بنِ مسعودٍ رَضِيَ اللهُ عنه، عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم قال: “صلاةُ المرأةِ في مَخدعِها أفضلُ من صلاتِها في بيتِها، وصلاتُها في بيتِها أفضلُ من صلاتِها في حُجرتِها” (رواه ابو داود والبزار) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёл кишининг ҳовлисидаги намозидан уйдаги намози афзалдир. Унинг уйдаги намозидан ўзига хос хонасидаги намози афзалдир”, деганлар”
Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривояти. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 01:39 | Савол-жавоблар | 178 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar