Ўртага пул ташлаб қурбонлик қилиш

Ассалому алайкум! Биз дўстларимиз билан пулни ўртага ташлаб қурбонлик қилмоқчи эдик, шу жоизми? Агар хар биттамиз биттадан қурбонлик олайлик десак пулимиз етмайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик зиммасига вожиб бўлган ҳар бир киши томонидан алоҳида қилинади, қора мол ёки туя сўйишда 7 кишигача шерик бўлиш жоиз. Агар ҳар бирингизга қурбонлик вожиб бўлган нисобга эга бўлмасангиз сизларга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 02:23 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar