Тухум сотишда кафолат (гарантия) бериш
Ассалому алайкум! Мен зотдор парранда бизнеси билан шуғулланаман. Бу бизнесдан асосий даромад тухумдан тушади. Тухум сотсам албатта мижоз мендан тухумни ичидан жo‘жа очиб чиқишига кафолат сo‘райди. Кафолат бермасам мижоз сотиб олмайди. Мисол учун 10 та тухум олса 5 та ёки 6 та жo‘жа очиб чиқишига ёки тухум уруғланганлигига кафолат беришим керак бo‘лади. Агар очиб чиқмаса ёки тухум уруғланмаган бo‘лса пулини қайтариб бераман ёки o‘рнига бошқа тухум бераман. Саволим шу усулда кафолат бериб тухум сотиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Айбли чиқса айбини тўлаш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 03:07 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Айбли чиқса айбини тўлаш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 03:07 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром