Сахих хадисми?
Ассалому алайкум! Ибрат учун ҳамма ўқисин! Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди.... Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган. Имом Термизий ривояти. @ИЙМОН х1ф33а;х1ф33а;х1ф33а;х1ф33а; Телеграммдаги Иймон каналидан келуди. Жавоб учун олдиндан ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуйидагича келганини биламиз. عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ ابْتُلِيَ بِشَيْءٍ مِنَ البَنَاتِ فَصَبَرَ عَلَيْهِنَّ كُنَّ لَهُ حِجَابًا مِنَ النَّارِ»: هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қизлар тарафидан бирор нарса билан имтиҳон қилинсаю, уларга сабр қилса, улар у учун дўзахдан тўсиқ бўлади”. Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 09:36 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳадислар