Намозга масжидга чиқмай вақтни тежаб илм олиш

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда бомдод ва хуфтон намозларига масжидга чиқаяпман алҳамдулиллаҳ. Лекин хуфтон намози мисолида масжидга бориш ва қайтиш, намозга кетган вақт ҳаммаси бўлиб 1 соатни ташкил қиляпти. Агар уйда онам иккимиз жамоат бўлиб ўқисак кўпи билан 20 дақиқа кетади холос. Агар масжидга чиқмай тежалган 40 дақиқа вақтга ўзим учун ўта мауҳим бўлган илмлардан бирортасини ўргансам қайси бирининг савоби каттароқ ва қай бири афзалроқ? Лекин ўзим учун фойдали деяётган илмларимни ҳам ўзим кўзлаган даражамгача ўрганадиган бўлсам фақат мен эмас балки жуда кўпчилик мусулмонлар ҳам бундан озми кўпми фойда топишади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уйда икки киши бўлиб намоз ўқилса, бу ҳам жамоат бўлади. Аммо масжидда жамоат бўлганни савобини тополмайсиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 215 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar