Ёш бола қазо намози

Ассаламу алайкум! Мен 12 ёшдаман. Намоз ўқишни ўрганганимга 1 ярим ойча бўлди. Менда ҳам кўп йиллик қазо намози борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз шаръий балоғатга етганингиздан кейин қолдирган бўлсангиз қазоларини ўқинг. Агар ҳали балоғатга етмаган бўлсангиз сизда қазолар йўқ. Бундан кейин намозга мустаҳкам бўлинг ва ҳамма намозларни ўз вақтида адо қилишга ҳаркат қилинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 214 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar