Кўричакдан кейин ғусл

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен 5 кун олдин кўричагимни олдирган эдим операциядан 3 кун ўтиб ўзим туриб тахорат олиб намоз ўқишни бошладим. Кейин ойим сенга ғусл вожиб бўлган ғусл қилишин керак деб қолди. Менга ҳозир ғусл қилиш мумкун эмас, шунинг учун ғуслга нийят қилиб таяммум қилдим. Шу қилган ишим тўғрими? Ғусл қилмай ўқиган намозимни қайта ўқишим керакми? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Операциянинг ўзи билан ғусл вожиб бўлиб қолмайди. Ҳақиқатан эҳтилом ёки бирор сабаб жунубл ик содир бўлган бўлса, юва оладиган аъзоларингизни ювасиз ювмайдиган жойга масҳ тортасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:47 | Савол-жавоблар | 154 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar