Мактабда рўмолни орқадан ўралса

Ассалому алайкум! Хозир мактабда рўмолни орқадан бироз бўйинни очиб ўрашга рухсат бериляпти. Шундай ўраса (фақат мактаб биносида) бўладими? Чунки бўйин билан ўрашга рухсат йўқ дейишяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам фаросатли ва зийрак бўлиши керак. Шунисига шукур қилиб, томоқни тўла тўсиб турадиган ёқа тикиб берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 171 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar