Бемор киши
Ассалому алайкум! Мен 1-2 кун олдин музлатилган сув ичгандим томоғим ва бошим оғриди. Шундан кейин уйдагилар қўярга-қўймай ароқ ичишимни қисташди ва “бу сен учун фойдали, нафас йўлингдаги микробларни даф қилади” дедилар. Кейин мен ичдим. Энди бунинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! قَالَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم : بَادِرُوا بِالْأَعْمَالِ فِتَنًا كَقِطَعِ اللَّيْلِ الْمُظْلِمِ يُصْبِحُ الرَّجُلُ مُؤْمِنًا وَيُمْسِي كَافِرًا أَوْ يُمْسِي مُؤْمِنًا وَيُصْبِحُ كَافِرًا يَبِيعُ دِينَهُ بِعَرَضٍ مِنْ الدُّنْيَا . رواه مسلم Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Тим қоронғу кеча бўлаги каби фитналар келишидан олдин солиҳ амалларни қилиб қолишга шошилинглар.(у кунларда) киши мўмин ҳолатда тонг оттириб, кофир ҳолатда кеч киртиради. Ёки мўмин ҳолатда кеч киртириб, кофир ҳолатда тонг оттиради. Динини дунёнинг арзимас матоси эвазига сотиб юборади” деганлар. Муслим ривояти. Уламолар фитналарни турлича бўлишини айтиб, “улардан баъзиси шаҳватга берилишдир” деганлар. Инсон томоқ оғриқ каби дардга ҳам ароқ ичаверса, юқоридаги каби ҳолатга дуч келиб қолса иймонини сотиб юборишдан ҳам тап тортмай қолади. Мўмин киши бунчаликка бормаслик керак. Аллоҳга астойдил тавба қилинг, “қабул бўлмас экан” деб намозни тўхтатиб қўйманг. Ўқиганингиз учун фарз зиммангиздан соқит бўлади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:37 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром