Аёлининг мероси
Ассалому алайкум! Мени анчадан бери бир нарса қийнаб келади. Ота онам ёшлигимиздан мен ва синглимга мерос қилиб уй беришган. Акамга эса катта корхона қолган. Онам доим бу сизларни хаққингиз шунинг учун ёшлигингиздан шу уйларни сизларга берганмиз дерди. Турмушга чиқаётганимда эримнинг пойтахтда уйи йўқлиги сабабли онам уй олгунларинча шу уйда яшанглар деб эримни кўндирди эрим 2 йилда уй олиб чиқиб кетамиз диди. Шу билан 8 йил яшадик шу уйда. Кейин муаммолар бўлиб квартирага чиқишга мажбур бўлдик. Эрим энди уйингдан хеч нарса олмайсан хич қанақа ёрдамни хам қабул қилмайсан диди. Бу уй мени мулким ота онамни менга мероси бўлгани учун шу уйга ижарага қўйиб пулини ўз харажатларимга рўзғорга ишлатиб юрибман. Аммо эрим билмайди буни. Саволим шуни эрим менинг шу ўз мулкимни фойдаланмайсан уйни ота онангга қайтариб бер дийишга хақлими? Ахир бу уй менга мероску. Ундан эримга айтмасдан фойдаланишим жоизми? Чунки эримга айтсам албатта фойдаланмаслигимни уйни олмаслигимни талаб қилиши аниқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уй шаръан сизнинг мулкингиз бўлса уни хоҳлаганча тасарруф қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 04:46 | Савол-жавоблар | 159 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уй шаръан сизнинг мулкингиз бўлса уни хоҳлаганча тасарруф қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 04:46 | Савол-жавоблар | 159 | Оила ва турмуш