Қалбимда муҳаббат пайдо бўлмаябди?
Ассалому алайкум! Оли Имрон сурасига амал қилган ҳолда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суннатларига эргашябман билганимча. Имом Нававийнинг ал азкор китобнинг суннатларни ёдлаб 100-бетига яқинлашдим. Аллоҳ Қуръонда билмасангиз зикр ахли Дан сўраган деган. Аллоҳни изни ила амрига бўйин сўниб сўрайман. Мен қандай қилиб қалбимда чинакам Аллоҳни ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат пайдо қилсам бўлади. Қандай қилиб Роббимга етишсам бўлади? Ким шу йўлни менга ўргатади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шунча нарсани ўқишга, Аллоҳ ва расулига ҳақиқий муҳаббат қилишга ҳаракат қилишингизни ўзи муҳаббат бўлади. Бир киши машойихлардан бирининг олдига келиб “менга бир вазифани беринг ҳаётимда ўзгариш бўлсин” дебди. Шайх унга “Ҳар куни минг марта Аллоҳ деб зикр айт” дебдилар. У киши кетиб, орадан бир йилдан кейин шайхнинг ҳузурига келиб “Ҳар куни қилсам ҳам берган вазифангиздан менда ҳеч нарса ўзгариш бўлмади” деганида, шайх “Сенга ҳар куни минг марта исмини зикр қилишингни тавфиқини бергани бу сен учун ҳеч нарсами” деган эканлар. Талаби илмда бардавом қилсин, неъмат қилиб берган илмига амал қилишни насиб этсин. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 05:19 | Савол-жавоблар | 163 | Руҳий тарбия