Бейбимарине (трепанг экстракти) ни ейиш жоизми

Ассалому алайкум! Бугунги кунда болалар учун "Бейбимарине" номли, таркибида ламинария деган усимлик ва денгиз жонивори - трепанг экстракти бўлган бўтқа сотиляпди. Сотувчилар махсулотни халол дейишяпди. Саволим, мазхабимизга кўра шу "трепанг" деган денгиз жониворини ейиш жоизми? Маълумотларга қараганда, у "денгиз бодринги" деган ном билан хам аталади, умурткасиз, сув тубида яшайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабимизда денгиз жонворларидан фақат балиқни ейишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 05:19 | Савол-жавоблар | 168 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar