Такси хизмати
Ассалому алайкум ! 1). Саволим шуки таксига хархил одамлар чикади, агар машинамга менга номахрам аёл чиқса менинг ниятим фақатгина пул топиш бўлиб у аёлга қарамасан гаплашмасан ниятим бузиқ бўлмаса фақатгина халол пул топиш бўлса шу олаётган пулим халол бўладими? Бир ўзини олиб бориб қўйишим жоизми? 2). Яндексда ишлаётган эдим менга бир одам чиқти кўп юрдик иши билан ва дўконга кириб чиқай деб спиртной олиб чиқди. Шунда уни тушириб юбора олмадим, агар машинамга чиқишидан олдин билганимда у одамни олмасдим. Шунақа вазиятда нима қилишим керак? 3). Шу одамдан олган пулим халол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тунда ёлғиз қолишингиз яхши эмас. Кундузида ён атрофдаги инсонлар билан ёлғиз қолган ҳисобланмайсиз. Уламолар шунга фатво беришди.2). Билмаган ҳолатингизда узрли бўласиз, лекин билиб туриб қилсангиз тенг шерик бўласиз.3). Сизнинг хабарингиз бўлмагани учун ҳаром бўлмайди. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 06:02 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром