Чўнтагини бойитиш мақсадида диндан фойдаланадиган гуруҳлар
Ассалому алайкум! Ҳозирда телеграм ижтимоий тармоғида ҳар хил исломий саволлар, маърузалар деб номланган гуруҳлар кўпайиб кетди. Улар Аллоҳ йўлида бизга одам қўшиб беринг деб ёзишади. Одамлари кўпайганидан кейин реклама орқали пул топишади. Сўрамоқчи эдимки, ўз чўнтагини бойитиш мақсадида диндан фойдаланиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунимизда шундай каналлар кўпайиб кетган. Биз уларни очган кишилар савоб умидада ҳаракат қилишяпти деб яхши гумон қиламиз. Лекин улар қиляпган ишларига баъзи мулоҳазалар бор. Асосийси ўзлари бирор калима ёзмасдан, бир дақиқа видео ёки аудио ёзмасдан, бошқаларнинг меҳнатини тарқатиб, мусулмонларнинг динларини ўрганишга бўлган ихлосларидан фойдаланишяпти. Агар ўзилари ана шу маълумотларни тайёрлаб қўйганларида ҳам, қиляпган ишларини бир нави тўғри десак бўлар эди. Ўзи тарқаб турган маълумотларни бир ерга тўплаб, яна янгидан одам йиғиб, бундай ҳаракат қилишлари диндан тижорат учун фойдаланишга ўхшаб қўриняпти. Албатта бундай диндан ўз манфаати йўлида фойдаланиш дуруст эмас. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 06:02 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар