Шу ниятда ишлаш жоизми!?
Ассалому алайкум! 4 йилдан буён банкда ишлайман. Ўқишни битирибоқ бу касбни эгаллаганман лекин кираетганимда банк кредитлари рибо устига яратилганини ва ундан олинадиган даромад хам жоиз эмаслигини билмаган этибор бермаган эканман. Хозирда Аллоҳга шукурки кулимдан келганича 5 махал намозни адо этиб келмокдаман. Банкда ишласамда Ишим кредит булимида эмас. Аммо банкинг асосий даромади фоизли даромаддан ташкил топган. Лекин юртимизда куплаб инсонлар ташкилотларнинг иши бевосита банк билан боглик. Бу сохадан оиласини бокадиган муминлар канчалаб топилади. Лекин манда бир ният бор шу банк тизимини исломий шарий талабларга жавоб берадиган килиб узгартиришга уз хиссамни кушиокчиман. Бунинг учун аввало илмий даражамни оширишга магистратурага укишга кирдим, ва янада илмий даражамни ошириб илмий иш килиб амалиетга тадбик этиш керак булса ислом банкларига бориб урганиш. Шу ниятда банкда ишлашим жоизми !? Бу йулда банкинг барча булимларида ишлашга тугри келади чунки тизимни пухта урганиш амалиетини узлаштириш талаб этилади. Албатта ойлик олишга хам эхтиеж табиий зарур. Танлаган йулим тугрими!? Максадим нафакат узим балки юртимиздаги миллионлаб инсонларни рибога аралашувидан куткариш иншаоллох.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рибавий амалиётларга аралашмаасдан жоиз. Ўйлаган солиҳ ниятларингизни амалга оширишда маҳкам бўлинг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 07:08 | Савол-жавоблар | 199 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рибавий амалиётларга аралашмаасдан жоиз. Ўйлаган солиҳ ниятларингизни амалга оширишда маҳкам бўлинг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 07:08 | Савол-жавоблар | 199 | Ҳалол ва ҳаром