Маййит сарпоси

Ассалому алайкум! Ман онамга янги халат совға қилган эдим, киймасдан сандиққа солиб қўйдилар, ман хафа бўлиб киймадиз десам, онам (у дунёда киймсиз қоламан, ўлимлик сарпоси, ўлганимда мурдошаларга берилади, яна чойник, пиёлаям берилади бўлмасам у дунёда чой ичолмаймиз ва ҳокозалар) дедилар. Бу одатлар қанчалик тўғри? Умуман олганда улимлик сарполар бўлиш керак бўлса улар нималардан иборат?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу каби одатлар мутлақо нотўғри. Чунки ўша айтган нарсаларининг барчаси бозорга кетади, тенг ярми ёки ундан арзонроғига сотилади. Кейин яна сизни онангизга ўхшаганлар олиб ўшаларга атаб солиб қўяди. Буларнинг бирортаси ҳам шариатимизда йўқ. Вафот этмасдан олдин очларга таом берган, кийимсизарга кийим берган ҳақиқий савобга эга бўлади. Ўз яқинларидан ғусл қилдирувчилар бўлмаганлар уларга деб пул тайёрлаб қўйса энг афзали бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:29 | Савол-жавоблар | 182 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar