Иш ҳақидан ташқари пул олиш

Ассалому алайкум! Ишхонада ойлик маош оламиз(кимёвий моддаларни текширамиз). Агар буюртмачи моддани текшириш учун ташкилотга берган пулдан ташқари бизга алоҳида хизмат ҳаққила деб берса у бизга ҳалол бўладими? Иш вақтидан ташқари ишлаб тез битириб берсайлар рози қиламан диб айтган бўлса ва бунга раҳбарни қаршилиги бўлмаса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Сиз усиз ҳам ўша ишни ўз вақтида қилиб маошингизни оласиз. Ишдан ташқари раҳбарнинг рухсати, мижознинг розилиги билан қиладиган бўлсангиз унда ишхонанинг электри, у ердаги асбоб ускуналардан фойдаланиш давлатнинг тасарруфида, ишдан ташқари улардан фойдаланишга рухсат йўқ, шу сабабли жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 07:29 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar