Намозда имомдан олдин бош кўтариш
Ассалому алайкум! Намозда имомдан олдин бош кўтарса намоз бузуладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром ишни қилган бўлади, намоз бузулмайди. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَمَا يَخْشَى الَّذِي يرَفَعُ رَأْسَهُ قَبْلَ الْإِمَامِ أَنْ يُحَوِّلَ اللهُ رَأْسَهُ رَأْسَ حِمَارٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бошини имомдан олдин кўтарадиган одам Аллоҳ бошини эшакнинг бошига айлантириб қўйишидан қўрқмайдими?» дедилар».
Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бу иқтидо қилувчи намоз амалларини, жумладан, бошини саждадан кўтаришни имомдан олдин қилиши ҳаром эканига далолат қилади. Ҳадисдаги таҳдид имомдан олдин бош кўтарадиган одамнинг бошини ҳақиқатдан ҳам эшакнинг бошига айлантириб қўйилиши ёки фаҳмсизликда эшак мия бўлиб қолиши ҳақида бўлиши мумкин.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бизга намозга ўтдилар. Намозни адо этиб бўлганларидан кейин бизга юзларини буриб: «Эй, одамлар, албатта, мен сизнинг имомингизман, мендан олдин рукуъ ҳам, сажда ҳам, қиём ҳам, чиқиш ҳам қилманг. Бас, албатта, мен сизларни олдимдан ҳам, ортимдан ҳам кўрурман», дедилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 08:01 | Савол-жавоблар | 160 | Намоз