Тиш орасидаги нонни майда бўлаги

Ассалому алайкум! Мен оғзимни сув билан чайдим ва дуо қилиб оғзимни ёпдим. Кейин тиш чўткасини ўзи билан (тиш пастасиз) тишимни ювдим ва чайиб ташладим. Энди менда шак бўляпти, тишимни орасидаги норезани (нонни майда бўлаги) ютиб юбордим деган. Лекин ўзимга васвасадай ҳам бўлиб туюляпти. Шунга рамазондан кейин эҳтиётан 1 кун қазо тутиб берайми ёки бу шунчаки васвасами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У тишни орасидаги майда бўлакни ютиш билан рўза очилмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 08:12 | Савол-жавоблар | 168 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar