Рӯзага оид савол

Ассалому алайкум! Мени укам бугун саҳарликга ухлаб қолибди бир синфдошини уйида кейин уйга келкач саҳарлик қимаганини онамларга айтибди онам фарзандим кечгача чидолмаса керак деб овқат едирибдилар. Энди укам каффорат тутадими ёки бир кун қазоми? Гап шундаки укам 10 ёшда. Сайтларингиздаги бир саволни жавобида агар атайлаб очган бo‘лса каффорат тутади агар чидолмаганидан очса бир кун дейилган экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Узрсиз қасддан рўзани очган кишига каффорот вожиб бўлиши учун у рўзани тунда ният қилган бўлиши лозим. Тунда ният қилмасдан саҳарликка уҳлаб қолиб, бомдод вақти кирганидан сўнг ният қилган бўлса бундай одамга каффорот вожиб эмас. Балоғатга етмаганларга каффорот ҳам қазо ҳам вожиб эмас.  БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИЎғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:1. Тушида булғаниши;2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;2. Тушида булғаниши билан;3. Ҳомиладор бўлиши;4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:04 | Савол-жавоблар | 165 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar