Қўшни итининг зарари

Ассалому алайкум! Қўшнимиз уйида 2та ит боқади. У итлар бизнинг уйимизга кириб паррандаларимизни еб қўйяпди. Шу кунгача етказган зарари бир милионга етти. Итларингни йўқ қилинглар зараримни қопланглар десам айб ўзларингда яхшилаб қамаш керак эди деди. Кеча товуқ катакимиз очиқ қолиб кетган экан яна битта ўрдакимизни еб қўйди. (Олдинги сафар итнинг ўзи эшикни очиб ҳамма паррандаларимизни еб кетган). Ҳафа бўлиб гуноҳга ботяпсилар деб гапирсам қўшним ҳам мендан ҳафа бўлиб битта ўрдакни пулини берди. Қўшничилик муносабатларимиз шу итнинг орқасидан йўқолиб бораяпди. Шу қўшнини берган пули менга харом эмасми? 2) шундай вазиятда қўшнимнинг итини заҳар бериб ўлдирсам гуноҳ бўлмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Зарарни қоплайдиган миқдорда жоиз.2). Бировнинг мулкини тажовуз қилманг. Масъул идораларга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 09:18 | Савол-жавоблар | 173 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar